Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда юридик шахслар коммунал хизматлар учун қанча тўлайди: амалдаги тарифлар Ит ва мушуклар учун озуқани қайси бирликларида ўлчаш керак Чет эл валютасида тушум келиб тушмаганда нима қилиш керак

Омухта емлар ва ветеринария дориларини тайёрлайдиганлар учун имтиёзлар

27.04.2016

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кираётганда божхона тўловларидан озод қилинадиган касаначилик материаллари, технологик ва ёрдамчи ускуналар, омухта емлар ва озуқа қўшимчаларини тайёрлаш учун компонентлар, шунингдек пайвандтаглар, кўчатлар ҳамда томчилатиб суғориш учун ускунларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 12.04.2016 йилдаги 110-сон Қарори билан омухта емлар ва ветеринария дориларини тайёрлайдиган, кўчатлар ва томчилатиб суғориш учун ускуналар олиб келадиган субъектлар олиб келинадиган ускуналар ва дорилар учун божхона тўловларидан озод қилинди.

 

Чунончи, қуйидагилар 2021 йилнинг 1январигача божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилганлар:

 

- “Ўззооветтаъминотхизмат” республика бирлашмаси, наслчилик чорвачилиги субъектлари, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари, тегишли соҳанинг хўжалик юритувчи субъектлари – олиб кириладиган наслчилик материали, технологик ва ёрдамчи ускуналоар, омухта емлар ва озуқа қўшимчаларини тайёрлаш учун компонентлар учун рўйхатга кўра (151 номда);

 

- фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар – олиб кириладиган пайвандтаглар, кўчатлар ва томчилатиб суғориш учун ускуналар (9 номда).

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.