Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Онкология тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар олади

05.04.2017

 

Президентнинг 4.04.2017 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори имзоланди, деб хабар беради ЎзА.

 

Хусусан, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • онкология соҳасида тиббиёт ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ягона методик вертикали шакллантирилишини назарда тутувчи онкология хизматининг ташкилий тузилмаси;
  • 2017-2021 йилларда онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш дастури;
  • 2017-2021 йилларда республика онкология муассасаларини тиббиёт ускуналари, асбоблар ва инвентарь билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг асосий параметрлари.

 

Кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобига, хорижий давлатлар, халқаро молиявий ташкилотларнинг имтиёзли кредитларини (қарзларини) ва грантларини ҳамда бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш йўли билан амалга оширилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика онкология илмий маркази Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига айлантирилди. Унинг ҳудудий онкологик диспансерлари ва Тошкент шаҳар онкология диспансери Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг филиаллари бўлади.

 

Бундан ташқари, унинг тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:

 

Саратон профилактикаси маркази – онкологик касалликлар профилактикаси ва скрининг текширишлар ўтказиш, онкологик касалликларга чалинган беморларнинг ягона маълумотлар базасини (канцер-регистр) шакллантириш, саратоннинг олдини олиш самарали дастурларини ишлаб чиққан ҳолда эпидемиологик вазият мониторингини олиб бориш бўйича мувофиқлаштирувчи-методик фаолиятни таъминлайди;

 

Экспериментал онкология маркази – канцерогенез ва саратон эпидемиологияси ҳамда хавфли ўсмалар ривожланишининг молекуляр-биологик механизми, ўсмага қарши маҳаллий препаратларни ишлаб чиқиш соҳасида илмий тадқиқотларни амалга оширади.

 

Улар юридик шахс ташкил этмасдан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ходимларининг умумий сони доирасида фаолият юритади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 
 экспертимиз.

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48