Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Онлайн-аукцион орқали ер участкаси сотиб олган ногиронлиги бўлган шахсларга ҳаражатларнинг бир қисми қоплаб берилади

25.03.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Махкамасининг 23.03.2023 йилдаги “Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 122-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

 

Тўлов тайинлаш ҳақида қарор махсус комиссия томонидан қабул қилинади, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари комиссиянинг ишчи органлари ҳисобланади.

 

Бир маротабалик тўловни олиш учун шахс қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:

  • охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
  • ер участкасини Ўзбекистон Республикаси худудида бўлиши ва у аукцион орқали сўнгги 3 ой ичида харид қилиниши;
  • ногиронлиги бўлган шахс деб топилиши ҳамда “”Темир”, “Аёллар” ёки “Ёшлар” дафтарида киритилган бўлиши.

 

Тўловни олиш учун ер участкасини харид қилиб олган пайтдан 3 ой муддат ичида худудидаги ишчи комиссияга ариза билан мурожаат қилиши лозим.

 

Тўлов тайинлаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг пул маблағлари аризачининг пластик картасига туширилади. Шунингдек, аризачига тегишли хабарнома юборилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.03.2023 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-06
  • USD:12675.00 (+0.00) сум
  • EUR:13616.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.36 (+0.00) сум