Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Оқсоқоллар фуқароларнинг сайёр шахсий қабулини ташкил этади

16.08.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 йилдаги 562-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. 

 

Мазкур низом Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида (кейинги ўринларда - ФЎЎБО) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибини белгилайди.

 

ФЎЎБОда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби

 

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

ФЎЎБОга мурожаатларни бериш

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

2-босқич

ФЎЎБО масъул котиби

1. Мурожаатни қабул қилиш ва рўйхатга олиш, мурожаатда баён қилинган масалаларни ўрганиш.

2. Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ФЎЎБО масъул ходимини белгилаш бўйича резолюцияни (топшириқномани) имзолаш учун ФЎЎБО раисига (оқсоқолига) киритиш.

3. Мурожаатларни ФЎЎБО масъул ходимига ижро қилиш учун юбориш.

1-2) Мурожаат келиб тушган пайтдан бошлаб 1 иш кунидан кечиктирмасдан.

3) Резолюция (топшириқнома) имзоланган пайтдан бошлаб 1 иш кунидан кечиктирмасдан.

3-босқич

ФЎЎБО масъул ходими

Қўйилган масалаларни ҳал этиш ФЎЎБО ваколати доирасига кирмайдиган мурожаатни тааллуқлилиги бўйича тегишли органларга юбориш ва бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилиш.

5 иш кун мобайнида

Мурожаатларни иш юритувига қабул қилиш

 

Мурожаатларни кўриб чиқиш, натижасига кўра жавоб хатини тайёрлаш

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш

Қўшимча равишда ўрганиш талаб этилмаса, мурожаат келиб тушган пайтдан бошлаб 15 кундан кечиктирмасдан.

 

Қушимча равишда ўрганиш талаб этилса, мурожаат келиб тушган пайтдан бошлаб 1 ойгача бўлган муддат ичида.

 

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёки бошқа чора-тадбирларни кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддатлари ФЎЎБО раиси (оқсоқоли) томонидан истисно тариқасида узоғи билан 1 ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

(кўриб чиқиш учун ажратилган 1 ой тугаганидан кейинги яна 1 ой маддат назарда тутилмоқда - таҳр.).

Таклифларни кўриб чиқиш

Бир ойдан кечиктирмасдан.

Қўшимча равишда ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклиф киритган жисмоний ёки юридик шахсга 10 кун муддатда ёзма шаклда маълум қилинади.

4–босқич

ФЎЎБО раиси (оқсоқол)

1.Мурожаат қилувчига ёзма шаклда жавоб хатини йўллаш.

2. Мурожаатни кўриб чиқиш тугалланганлигини қайд этиш.

1) Кўриб чиқиш натижалари бўйича жавоб хати имзоланган кунда.

2) Мурожаат қилувчига жавоб юборилган кунда.

 

Оғзаки мурожаатлар билан келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг бошқа масъул ходимлари томонидан қабул қилинади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига телефон орқали қилинган мурожаатлар оғзаки мурожаат ҳисобланади ва белгиланган тартибда рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.

 

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки бошқа ваколатли шахслар томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши мумкин. Сайёр шахсий қабуллар вақтида масъул котиб ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг бошқа масъул ходимлари иштирок этиши мумкин. Сайёр шахсий қабулларни ўтказиш ҳақида маҳаллий ОАВда эълон қилинади.

 

Масъул котиб мурожаатлар кўриб чиқилишини доимий назорат қилади ва унинг мониторингини олиб боради, уларнинг ўз вақтида ва зарур тарзда кўриб чиқилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради. У мурожаатларни кўриб чиқиш қоидалари ва муддатлари бузилиши тўғрисида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни дарҳол хабардор қилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

  

Моҳина Мирзаева.


 

Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48