Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Озодликдан маҳрум қилиш ўрнига - фойдали жамоат ишлари

17.05.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 8.05.2018 йилдаги 346-сон қарори билан Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ҳақидаги низом ва мажбурий жамоат ишлари турларининг рўйхати тасдиқланди. 

 

Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асос ҳисобланади. Мажбурий жамоат ишлари маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборатдир. Бу жазо чораси ҳақида бу ерда батафсил баён этилган.

 

Бундай ишлар турлари Рўйхатда (2-илова) келтирилган: шаҳарлар, туманлар, посёлкалар, дам олиш зоналари, спорт ва болалар майдончалари, тарихий-архитектура ёдгорликлари, қабристонларни ободонлаштириш; агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар ва бошқалар.

 

Бунда ҳокимиятлар томонидан манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан келишган ҳолда Рўйхатда назарда тутилган ишларнинг мазмунини (белгиланган мажбурий жамоат ишлари турлари доирасида), уларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда кенгайтириши мумкин.

 

Маҳкумларнинг авариялар, табиий офатлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ фаолият турларига жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

 

Бундай жазонинг ижро этилиши:

  • меҳнат қонунчилиги бўйича тартибга солинмайди;
  • маҳкум билан меҳнат шартномаси тузилмайди;
  • у жазони ўтайдиган ташкилотнинг ишчилари ҳисоби (штати)га киритилмайди;
  • жазони ўташ вақти меҳнат стажига қўшилмайди.

 

Агар маҳкум доимий иш ёки ўқиш жойига эга бўлган бўлса, жазо ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда ўталади. Бироқ у мазкур даврда қўшимча (навбатдан ташқари) ишлар ва ўриндошлик асосида ишлашни, агар уларнинг бажарилиши суд ҳукмини лозим даражада ижро этишга халақит бераётган бўлса, тўхтатиши керак.

 

Маҳкумга асосий иш жойидан навбатдаги ҳар йилги меҳнат таътили, таълим олиш муносабати билан ва ижодий таътиллар берилиши, шунингдек, ўқиш таътиллари (каникул) жазонинг ижросини тўхтатиб турмайди. Маҳкумлар томонидан бажарилган иш ҳажмини назорат қилиш имконияти мавжуд бўлмаса, улар дам олиш ва байрам кунлари жазони ўташмайди.

 

Жазо қаерда ўталишини инспекция белгилайди

 

Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш маҳкумнинг яшаш жойидаги ИИОнинг жазоларни ижро этиш инспекцияси (кейинги ўринларда – инспекция) томонидан белгиланган схема бўйича амалга оширилади.

 

Маҳкумнинг жазони ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ишларнинг аниқ турлари ҳокимият органларининг таклифига кўра инспекция томонидан маҳкум яшайдиган ҳудудда белгиланади.

 

Маҳкум мажбурий жамоат ишларига инспекция йўлланмаси бўйича жалб қилинади. Маҳкум жазони ўтайдиган жойдаги ташкилот 3 кун ичида инспекцияга қабул қилинган қарори ҳақида белгиланган шакл бўйича жавоб юбориши шарт.

 

Вояга етганлар ва ўсмирлар учун шартлар турлича

 

Маҳкум томонидан бажариладиган ишларни ташкил этиш мақсадида маҳкумнинг асосий иш (ўқиш) жойидаги иш (ўқиш) жадвалидан ва жазони ўтайдиган жой (объект) бўйича ташкилот иш тартибидан келиб чиққан ҳолда, ташкилотнинг (жазони ўтайдиган жой бўйича) жавобгар ишчиси томонидан жазони ўташнинг ҳар ойлик жадвали тузилади ҳамда маҳкумнинг ишга чиқиши табели тўлдирилади.

 

Мажбурий жамоат ишлари муддатларига иш жойига етиб келиш ва овқатланиш вақти, шунингдек, маҳкум ишларни бажаришга алкоголь, гиёҳванд ёки заҳарванд мастлиги ҳолатида келган вақт жазони ўташ муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

 

Вояга етган шахслар

Вояга етмаган шахсларга

Жазо муддати соатлар билан ҳисобланади ва 120 соатдан 480 соатгача бўлган муддатга тайинланади.

 

Дам олиш кунлари ҳамда маҳкум ўқишда ёки асосий ишда банд бўлмаган кунлари 4 соатдан ошмаган ҳолда ўталади.

 

Иш кунлари, ўқув машғулотлари ўтказиладиган кунлари иш ёки ўқишдан олдин ёки кейин 2 соатдан, маҳкумнинг илтимосига кўра эса, 4 соатдан ошмаган ҳолда 6 ой давомида, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса - 1 йилгача бўлган муддат давомида ўталади.

 

Маҳкум томонидан бажариладиган мажбурий жамоат ишларининг вақти ҳафтасига 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим.

Меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан 60 соатдан 240 соатгача бўлган муддатга тайинланади.

 

Вояга етмаган томонидан ўталадиган жазо вақти дам олиш кунлари ва у ўқишда ёхуд асосий ишда банд бўлмаган кунлари 3 соатдан, иш кунлари, ўқув машғулотлари ўтказиладиган кунлари эса - 2 соатдан, бироқ ҳафтасига 3 кундан ошмаслиги лозим.

 

 

Мажбурий жамоат ишлари вояга етмаганларнинг соғлиғига ва маънавий жиҳатдан ривожланишига зарар етказмаслиги, ўқув жараёнини бузмаслиги лозим.

 

 

Жазо ўталадиган жойдаги ташкилот маъмурияти:

  • маҳкумлар жазони ўташи билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касбий касалликка чалиниши ёки саломатлигининг бошқа хил шикастланиши, агар зарар маҳкум томонидан жазо ўталадиган жойдаги ташкилотнинг маъмурияти айби билан эмас, балки енгиб бўлмас куч ёхуд жабрланувчи қасди билан етказилганини исбот эта олмаса етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаш чораларини кўриши шарт;
  • маҳкум иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнатда жароҳатланиши, шунингдек иш берувчи томонидан ажратилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда шикастланиши натижасида етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

  

Зумрад Ниязметова,

адвокат.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50