Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Давлат реестридан 5 та ТХКМ чиқарилди: нима қилиш керак? Солиқ соҳасида низоларни ҳал қилиш механизмида нималар ўзгармоқда Юкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

Пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларига кредит бериш шартлари ўзгартирилди

26.08.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.08.2024 йилдаги ПФ-119-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Президентнинг 22.07.2024 йилдаги ПФ-103-сонли Фармонига мувофиқ, пахта ҳосилини сотиб олиш ва сотишнинг янги тизими шаффоф, тўлақонли ва адолатли ишлашини таъминлаш, пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш бўйича Республика штабининг таклифига кўра:

  • Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга фьючерс шартномалари бўйича ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб олиш учун кредитлар ажратилади;
  • Кредит миқдори пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси – 2 фоиз) 10 ой муддатга, шу жумладан уч ойлик имтиёзли давр билан, кейинги 7 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан берилади.

 

Президентнинг 12.12.2023 йилдаги "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-205-сонли Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 йилдаги 680-сонли қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг  якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисидаги низомга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 23 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-09-17
  • USD:12729.48 (+0.00) сум
  • EUR:14156.45 (+0.00) сум
  • RUB:139.72 (+0.00) сум