Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Пахта саноати қайта ташкил этилади

28.10.2015

Пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда экспорт қилиш бўйича ягона комплексни яратиш учун Президентнинг 2015 йил 27 октябрдаги Фармони билан “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.


 

Холдинг таркибига:

 

 

–пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашни ташкил қилиш бўйича – “Ўзпахтасаноат” АЖ;

 

 

–пахта толасини сақлаш ва экспорт қилишни таъминлаш бўйича – “Ўзпахтаэкспорт” АЖ;

 

 

–пахта ёғи ишлаб чиқариш бўйича – “Ўзпахтаёғ” АЖ киради.

 

 

Қуйидагилар холдингнинг вазифалари ҳисобланади:

 

 

–жаҳон ва минтақавий пахта бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш;

 


–пахта хомашёсини ишлаб чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тадқиқотлар асосида ташкил қилиш соҳасида ягона сиёсат ўтказиш;



–республикада ишлаб чиқарилаётган пахта хомашёсини фермер хўжаликларидан қабул қилиб олиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бутун ишлар комплексини амалга ошириш;



–пахта толаси ва ёғ-мой маҳсулотларининг миқдори ва сифатини қатъий ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш;

 

–пахта толасини етказиб бериш тўғрисида экспорт шартномалари тузилишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилишини,  жўнатилаётган пахта маҳсулоти учун ўзаро ҳисоб-китобларни таъминлаш;



–модернизацияни амалга оширишда, замонавий илғор техника ва технологияларни жорий қилишда пахта тозалаш корхоналарига, ёғ заводларига, пахта терминалларига кўмак бериш.

 



“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг бошланғич устав капитали тугатилаётган “Ўзпахтасаноат” уюшмасининг мулки, шунингдек, ташкил этилаётган ихтисослаштирилган бирлашмалар – “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзпахтаэкспорт” АЖ, “Ўзпахтаёғ” АЖ акциялари пакетларининг 100 фоизини топшириш ҳисобига шакллантирилади.

 

 

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзпахтаэкспорт” АЖ, “Ўзпахтаёғ” АЖ эмиссия қилинадиган қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим тўлашдан озод қилинди.

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

                                                                                                                                         эксперт-юристимиз.