Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Пандемияга қарши курашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда

05.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 4.08.2020 йилдаги “Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 461-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Зангиота туманида ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус "1-сон Зангиота" ва "2-сон Зангиота" шифохоналарини ташкил этиш тўғрисида таклифига розилик берилди.

 

Қуйидагилар:

  • коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус "1-сон Зангиота" ва "2-сон Зангиота" шифохоналари тузилмаси;
  • махсус "1-сон Зангиота" ва "2-сон Зангиота" шифохоналарида беморларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг нормативлари тасдиқланди.

 

Белгиланишича, махсус шифохоналар:

  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
  • ушбу шифохоналарнинг директори ва унинг ўринбосарлари соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
  • малакали тиббий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида бошқа тиббиёт муассасаларидан тиббиёт ходимлари, ёрдамчи ва техник ходимларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

 

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналар қуйидаги муассаса ва тузилмаларга бириктирилади:

  • Ўзбекистон гимнастика федерациясининг "Универсал" спорт мажмуасида (750 ўринга мўлжалланган)  -  ИИВнинг марказий госпиталига;
  • "Ўзэкспомарказ" МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонида (814 ўринга мўлжалланган) - Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;
  • "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Назарбек" соғломлаштириш масканида (350 ўринга мўлжалланган) - Миллий гвардия ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга;
  • Ёшлик спорт мажмуасида (520 ўринга мўлжалланган) - ДХХнинг марказий ҳарбий госпиталига;
  • "Ўзэкспомарказ" МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонида (1000 ўринга мўлжалланган), Сергели туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида (250 ўринга мўлжалланган), Олимпия захиралари спорт саройида (500 ўринга мўлжалланган) - Тошкент шаҳар ҳокимлигига.

 

Шунингдек, қарорда махсус ва вақтинчалик шифохоналар фаолиятини ташкил этиш, асбоб-ускуналар, дори воситалари билан таъминлаш, молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби ёзилган.

 

Марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган махсус поликлиникалар ("COVID марказ") ходимларининг лавозим маошига 6% миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

  • врач ходимларга - 2,5 млн сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига - 1,5 млн сўм;
  • кичик тиббиёт ходимларига - 1 млн сўм;
  • бошқа ходимларга - 500 минг сўм.

 

Амбулатор поликлиникалар қошида ташкил этилган мобиль бригадалар ходимларига тунги вақтда ва байрам кунлари ишлаганлиги учун назарда тутилган миқдорларда ҳақ тўланиши назарда тутилмоқда.

 

Шифохоналар, беморлар билан алоқа қиладиган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун Президентнинг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарорига мувофиқ махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланади.  Шифохоналар раҳбарларига мазкур тўловларни заруратга қараб, кунбай тарзда тўлаш ҳуқуқи берилди.

 

Транспорт вазирлигига соғайиб чиққан беморларни ҳамда шифохоналарнинг тиббиёт ходимларини ташиш учун керакли миқдорда автобуслар ажратиш топширилди.

 

Божхона қўмитасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида мурувват ёрдами тариқасида юборилган ва лозим даражада расмийлаштирилмаган ҳомийлик ёрдами ва юкларни истисно тариқасида, божхонадан чиқарилиши ва тақсимланиши бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.