Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул қилинган Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак

Паррандачилик соҳасидаги инвестиция лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади

24.07.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.07.2026 йилдаги ПҚ-274-сон қарори билан паррандачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ҳужжат билан 2026-2027 йилларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан "Микрокредитбанк" АТБга босқичма-босқич 10 йил муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик 6 фоиз ставкада 105 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютадаги маблағлар йўналтириш назарда тутилган.

 

2026 йил 1 августдан бошлаб ушбу ресурслар ҳисобидан паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш ва "тайёр бизнес" лойиҳалари (27.06.2024 йилдаги ПҚ-238-сон қарорга мувофиқ) "Микрокредитбанк" АТБ 10 йилгача муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик 10 фоиз ставкада (шу жумладан банк маржаси 4 фоиз) кредитлар ажратади.

 

Шунингдек, паррандачилик хўжаликлари, паррандалар учун омухта ем ишлаб чиқарувчилар ва "тайёр бизнес" лойиҳаларини молиялаштириш учун 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб "Микрокредитбанк" АТБ томонидан 10 фоиз ставкада янги кредитлар ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                                  Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2026-09-19
  • USD:11839.59 (+0.00) сум
  • EUR:13569.35 (+0.00) сум
  • RUB:140.42 (+0.00) сум