Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2344-2, 2017 йил 21 апрель) билан Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
100 ЭКИҲ миқдоридаги микрокредитлар қуйидагилар учун берилади:
Ҳозир |
Илгари |
мевали дарахтлар ва узум кўчатларини сотиб олиш, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун – 1 йиллик имтиёзли давр билан 3 йилгача |
мевали дарахтлар ва узум кўчатлари сотиб олиш учун – 1 йиллик имтиёзли давр билан 3 йилгача |
чорвачилик, йилқичилик, туячилик, асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш учун – 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача |
қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва етиштириш учун – 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача |
уруғликлар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш ва иссиқхоналар ташкил этиш учун – 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача |
уруғликлар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш учун – 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача |
лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш, унаби ва грек ёнғоғи етиштириш учун – 3 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача |
назарда тутилмаган |
Шу тариқа, эндиликда микрокредитлар балиқчилик, йилқичилик, туячиликни ривожлантириш, шунингдек лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш, унаби ва грек ёнғоғи етиштириш учун ҳам берилади.
Илгари паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш учун микрокредит 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача берилган бўлса, эндиликда паррандачиликни ривожлантириш учун 1 йиллик имтиёзли давр билан 3 йилгача, асаларичиликни ривожлантириш учун эса 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача берилади.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 24 апрелда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.