Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни жўнатиш (хизматлар импорти) механизмида нималар ўзгарди Транспорт-экспедиция хизматлари бўйича ҚҚС ва фойда солиғини қандай тўлаш керак Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Асосий воситалар ҳисоб сиёсатида

Паспорт олиш, прописка ва визани расмийлаштириш осон бўлади

13.07.2017

 

Президентнинг қабул қилинган 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3126-сон қарори миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ишига  ўзаро ҳамкорликнинг контактсиз шаклида давлат хизматлари кўрсатиш ва фуқароларни паспорт тизими масалалари бўйича қабул қилиш электрон тизимини жорий қилишга қарор қилинди. Бунинг учун ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тузилмасида Электрон ахборот тизимлари бошқармаси ташкил этилади.

 

1.05.2018 йилдан жорий қилинадиган электрон тизим:

 

  • биометрик ҳужжатлар бериш;
  • хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш;
  • доимий ва вақтинчалик прописка олиш, бўлиш жойида ҳисобга қўйиш;
  • манзил-маълумот ахборотини тақдим этиш тартиб-таомилларини соддалаштиради.

 

Келаси йилнинг 1 февралига қадар миграция соҳасида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари ваколатхоналарини чет давлатлар ҳудудида, биринчи навбатда мамлакатимиз фуқаролари кўп бўладиган жойларда очиш бўйича таклифлар ифодаланиши даркор. Шунингдек, чет давлатларда ишга жойлашиш учун рўйхатга олиш ва рухсатнома олиш тартибини соддалаштириш масаласи пухта ишлаб чиқилади.

 

Чет эл паспортларини жорий қилишнинг аниқ босқичлари, муддатлари, техник шартлари, бунинг учун зарур молиявий харажатлар бир ой мобайнида келишилиши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз, чиқиш ститкерларидан чет эл паспортлари фойдасига воз кечиш масаласи Халқаро пресс-клубнинг жорий йилнинг 2 май кунидаги ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган сессиясида муҳокама қилинганди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50