23.09.2016 й. ЎРҚ–411-сон Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.
Энди нафақат мотоцикл, балки мопед ҳайдовчилари ҳам мотошлемлардан фойдаланиш қоидасини бузган тақдирда энг кам иш ҳақининг 1/5 миқдорида жарима солиш билан жазоланади.
Телефондан фойдаланиш, китоб ёки даврий нашрларни мутолаа қилиш, видео материалларни кўриш ва аудиоматериалларни эшитиш ва транспорт воситаси қатнайдиган қисмдан ўтаётганида, хусусан, пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш минимал иш ҳақининг 1/3 жарима солинишига сабаб бўлади.
Транспорт воситасининг ҳаракатланиш пайтида йўловчиларнинг тана қисмларини (қўлдан ташқари) автомобиль салонидан ташқарига чиқариши 1 минимал иш ҳақи миқдорида жарима солинишга асос бўлади.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Елена Ермохина,
бизнинг эксперт-юрист