Президентнинг 2.02.2017 йилдаги ПҚ–2751-сон Қарори билан республикамизда банк пластик карталари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Пластик карта ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар узайтирилди
Пластик карта ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар узайтирилди
13.02.2017

Хусусан, ҳужжат билан банк микропроцессор пластик карталари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2020 йилнинг 1 январигача уларни ишлаб чиқариш учун хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ва лицензияларни импорт қилишда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этиш кўринишидаги божхона имтиёзлари узайтирилди.
Бундан ташқари, чакана савдо тўлов тизимлари процессинг марказлари Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган дастурий таъминот, банкомат ва пластик карталар воситасида ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналарни олиб киришда худди шунча муддатга божхона тўловларидан озод этилади (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).
Кўрсатилган имтиёзлар мақсадли тусга эга бўлгани боис, имтиёзларни қўллаган ҳолда олиб кириладиган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ҳамда лицензиялар мақсадга номувофиқ ишлатилган тақдирда божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонунчиликда кўзда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириб олинади.
Шу билан бирга мамлакатнинг банк секторига қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиш топширилди:
- истеъмол эҳтиёжлари учун товар (иш, хизмат)ларни сотиб олиш учун пластик карталардан фойдаланиш асосида турли хил кредит маҳсулотларини жорий этиш;
- савдо-хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ҳамкорликда фойдаланувчиларнинг пластик карталардан фойдаланишини рағбатлантириш ва манфаатдорлигини оширишга қаратилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни жорий этиш амалиётини кенгайтириш;
- ОАВда самарали, замонавий ва қулай тўлов воситаси сифатида пластик карталардан фойдаланишнинг афзалликларини ёритиш бўйича ташкилий тадбирларни тизимли асосда олиб бориш.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Пулларингизни пластик картада сақланг. Ёки иккита, учта...
Халқаро валюта картаси қандай очилади
Нақд ва нақдинасиз ҳисоб-китоблар бирдек қулай бўлади
Янги сонларда ўқинг

- Томорқа ер эгаларини қандай қўллаб-қувватлашади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- 2025 йилда Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимлар: турлари, ставкалари, ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари
- К-savdo орқали сотиб олинган кўчма савдо жойларини қандай ҳисобга олиш керак

- «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Адвокат судда ишончномасиз иштирок эта олади...
- Умумий йиғилиш баённомасида уй эгаларининг имзолари қалбакилаштирилган бўлса, нима қилиш керак?
- Бўнак тўловлари: уй эгалари тежаш учун нималарни билиши керак