Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

Пойтахт мактаблари модернизация қилинади

23.08.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 йилдаги 679-сон қарори билан Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

2019 йилда Тошкентда 10 та мактаб реконструкция қилинади, 40 таси капитал таъмирланади. Уларнинг рўйхати билан ҳужжатнинг иловасида танишиш мумкин.

 

Ўқувчилари сони белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган мактабларга ўқув жараёнида фойдаланиш учун қуйидаги ўрта махсус ўқув муассасалари бинолари берилади:

  • молия ва иқтисод (Сергели тумани), компьютер технологиялари (Миробод ва Юнусобод туманлари), саноат (Миробод тумани) коллежлари;
  • Тошкент молия институти қошидаги молия лицейи (ётоқхона биносидан ташқари).

 

Бинолар Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади. Ўқувчилар ўқишни битиргунларига қадар ўқув жараёнини давом эттирадилар.

 

Шунингдек ДХШ шартларида нодавлат таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш назарда тутилган. 2020 йилдан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, бошқариш, фойдаланиш ва сақлаш учун хусусий сектор вакилларига берилади.

 

2019 йил 1 декабрга қадар қуйидагилар бўйича дастурлар ишлаб чиқилади:

  • пойтахтдаги мактабларни олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш;
  • олий тоифали ўқитувчилар сонини ошириш;
  • бир нафар ўқитувчига тўғри келадиган ўртача ўқувчилар улушини босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш.

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб педагогика соҳасига мойиллиги, қизиқиши бўлган юқори синф ўқувчилари учун «Ёш педагог синфлари» ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.08.2019 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.