Вазирлар Маҳкамасининг15.01.2018 йилдаги 27-сон қарори билан 2018 — 2021 йилларда туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг (АБКМ) моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури тасдиқланди.
АБКМ биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг умумий қиймати 79 млрд 121 млн сўмлик маблағлари ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
Маълумот учун: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг молиялаштириш манбалари ва ушбу маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган йўналишлар бу ерда кўрсатилган.
Масалан, пойтахтимизда ушбу маблағлар ҳисобига Олмазор, Бектемир, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туман АБКМнинг янги биноларини қуриш, шунингдек 5 та туманда мавжуд бўлганларини капитал таъмирлаш режалаштирилаётир.
Бундан ташқари, республика вилоятларидаги АБКМнинг янги биноларини қуриш учун қўшимча равишда Давлат бюджетидан 15 млрд 150 млн сўм ажратилади. Шу тариқа, тўрт йиллик дастурни молиялаштиришнинг умумий ҳажми 94 млрд 271 млн сўмни ташкил этади.
Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 22.01.2018 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов.