Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Пойтахтда Абдулла Қодирий уй-музейи очилди

03.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Ҳукуматнинг ўзбек ёзувчисининг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган қарори қабул қилинди (28.03.2020 йилдаги 186-сон ВМҚга қаранг).

 

Уй-музей пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлаштирилди. Бир ой муддатда ушбу объектнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилади ва ходимлар учун штат жадвали ишлаб чиқилади.

 

Уй-музей билан бирга Алдулла Қодирийнинг мемориал музейи ҳам ташкил этилади. Олмазор туманидаги Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи ҳудудида  жойлашган кутубхона ва бино «Турон» ахборот-кутубхона марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилади.

 

Юқорида айтиб ўтилган объектларни сақлаш харажатлари маҳаллий бюджетлар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

 

Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания ва бошқа ОАВларга музейлар ва кутубхоналар фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилган.

 

Маданият вазирлигига қуйидаги вазифалар топширилган:

  • музейларнинг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • малакали кадрларни музейда ишлашга жалб этиш;
  • объектларни музей ашёлари билан тўлдириш;
  • Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар ва ижодий учрашувлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Нурали Нурмуҳамедов.