Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Пойтахтда «Янги Олмазор» уй-жой мажмуаси қурилади

20.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарори билан Тошкент шаҳрида тез барпо этиладиган ва арзон уй-жойлар қурилишини ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Қурилиш пойтахтнинг Олмазор туманидаги собиқ “Тошкент чинни заводи” биноси ҳудудида  2017-2018 йилларда амалга оширилади. “Янги Олмазор” уй-жой мажмуаси ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • олтита 9 қаватли кўп квартирали уйлар
  • «Vollert» немис компаниясининг кўп функционалли линияси базасида замонавий энергиясамарадор технологиялар жорий қилинган қурилиш конструкциялари ва буюмларидан фойдаланган ҳолда 9 қаватли экспериментал кўп квартирали уй.

 

Қурилган уй-жойлар асосан ёш оилаларга, эски уйларда яшовчиларга, шунингдек уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг бошқа тоифаларига тақдим этилади. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби ҳақида биз аввал ёзгандик.

 

Уй-жой мажмуасининг ўзи жисмоний шахсларнинг бошланғич бадаллари (квартира қийматининг 25%и), Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига уларни “Ипотека-банк” АТИБ устав капиталини кўпайтиришга (75%) йўналтирган ҳолда қурилади.

 

Ташқи ва мавзелар ичидаги муҳандислик тармоқлари, йўллар, тротуарлар, ҳовлидаги қўшимча бинолар, болалар майдончалари, жумладан қурилиш ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағларидан молиялаштирилади.

 

Лойиҳани рўёбга чиқаришда иштирок этувчи ташкилотлар имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланади (Президентнинг 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорининг 4,5,6,15,17,18 ва 19 бандлари).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз. 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48