Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Пойтахтимизда «Яшнобод» инновацион технопарки яратилди

07.06.2017

Президент томонидан тегишли Фармонга 5.06.2017 йил ПФ–5068-сон билан имзо чекилгани ҳақида мамлакатимиз раҳбарининг расмий сайти хабар тарқатди.   

 

Маълумот учун: технопарк – бу алоҳида ажратилган ҳудудлардан иборат эркин илмий-техникавий зоналар бўлиб, у ерда илмий-ишлаб чиқариш ва ўқув марказлари жамланади ҳамда улар учун илмий ва ишлаб чиқариш имкониятини ривожлантиришга қаратилган махсус ҳуқуқий тартибот ўрнатилади ("Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонун 8-модда).   

 

«Яшнобод» технопарки яратилишининг тамойиллари  қуйидагилар:

  • илмий, технологик ва иқтисодий мақсадга мувофиқликни инобатга олган ҳолда технопарк резидентларини бутун шаҳар бўйлаб жойлаштиришни кўзда тутувчи Тошкент шаҳри ичида эксҳудудийлик;
  • илмий доирадаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг бутун инновацион занжирини амалга ошириш учун илмий, ўқув ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятини интеграциялаш;
  • давлатнинг молиявий ресурслари, илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, тижорат банклари ва халқаро молиявий институтлар, донор-мамлакатлар ва венчур жамғармаларининг кредит ва грантлари ҳисобига инновацион лойиҳалар амалга оширилишини ҳаммолиялаштириш;
  • илмий лабораториялар, зарур реагентлар ва чиқим материаллари, патент ва лицензия олиш, технологиялар трансфери, илмий ҳамда инновацион ишланмаларни коммерциализациялашга кўмак кўрсатишни ўз ичига олган хизмат кўрсатишнинг ягона инфратузилмасини яратиш.

 

Технопарк илмий ишланмалар ва тадқиқотлар, тажриба-саноат синовларини ўтказиш ва вилоятларда инновацион маҳсулотлар намуналарини ўзлаштиришга ихтисослашади:

  • кимёвий технологиялар, биотехнологиялар, фармацевтика ва тиббий биотехнология, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;
  • материалларни юритиш, металларга ишов бериш технологиялари, сейсмобарқарорлик, қурилиш материаллари;
  • озиқ-овқат саноати;
  • энергияни тежаш, муқобил ва қайта ишланган энергия манбалари, электрон ўлчов асбоблари, робототехника, машина қуриш, электротехника ишлаб чиқариш.

 

Унинг фаолият юритиш муддати кейинги узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади. «Яшнобод» технопарки резидентлари мақоми танлов асосида 10 йил муддатга берилади.

 

Тижорат банклари лойиҳаларни амалга ошириш учун 2 йиллик имтиёз даври билан бирга 7 йилгача бўлган мудатли МБнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 50%лик фоиз ставкаси билан имтиёзли кредитларни ажратади.

 

Кафолат таъминоти тариқасида сотиб олинаётган (яратилаётган) ускуналар ҳамда технопакр директорининг кафиллиги қабул қилиниши мумкин.

 

Бу муҳим! «Яшнобод» технопаркининг дирекцияси ва резидентлари амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар бўйича у фаолият юритадиган барча муддатга қуйидаги тўловлардан озод этилади:

  • ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар учун мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ЯСТ, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш Бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмалар;
  • тасдиқланган рўйхатлар бўйича инновацион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хомашё, материаллар, реактивлар, комплект маҳсулотлар ва қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божҳона йиғимларидан ташқари).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 
 

 Олег Заманов,

экспертимиз.


 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48