Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Пойтахтнинг Чилонзор туманида хавфсизроқ бўлади

17.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди (ВМнинг 11.06.2019 йилдаги 486-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, Чилозор тумани жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолияти ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун Бош прокурорга бириктирилган (24.12.2018 йилдаги ПҚ-4075-сон қарор).

 

Бош прокуратуранинг Чилонзор туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишларни янгича ёндашув асосида қуйидаги йўналишларда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди:

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш ва соҳада идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятига инновацион ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • ички ишлар органлари ходимларининг билим ва кўникмаларни, шунингдек, шахсий ва ишчанлик фазилатларини юксалтириш, уларнинг ўз устида ишлаши, малакасини ошириши ва касбий ривожланишини рағбатлантириш;
  • фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жамоатчилик назоратининг самарали шаклларидан фойдаланиш;
  • фуқароларда қонунга ва ҳуқуққа бўлган ҳурмат ҳиссини кучайтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминлаш.

 

Ушбу мақсадлар учун тегишли Чора-тадбирлар дастури тасдиқланди: профилактика инспекторлари фаолияти бўйича ижтимоий сўров ўтказиш, “Хавфсиз ҳудуд” электрон иловасини  ишлаб чиқиш, мессенжер каналлар яратиш, “SOS” тугмачалари орқали ташвишли видео хабар бериш тизимларини ўрнатиш, видео кузатув камераларини, учувчисиз учадиган аппаратларни харид қилиш. Ушбу тизимларни етказиб берувчиларни, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат берилди. Шунингдек, Бош прокуратурага “Хавфсиз бозор” тажриба лойиҳаси доирасида видеорегистраторли учувчисиз учадиган аппаратларни харид қилиш, олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилди.

 

Пойтахт ҳокимлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Чилонзор туманида кўп квартирали уй-жой фондини профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажрибани жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.

 

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 4.01.2019 йилдаги 5-сон қарорига (2-банди) мувофиқ 2019 йилда Юнусобод туманида кўп квартирали уй-жой фондини профессионал бошқарув компаниялари  томонидан бошқариш бўйича тажриба ўтказилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.

Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50