Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни битта орган бошқаради

24.09.2019

Рус тилида ўқиш

Президент иқтидорли ёшлар билан ишлаш, истеъдоди ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона ва самарали тизимни яратишга доир Фармон ва қарорни имзолади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ташкил этилди. Унга Бош вазирнинг тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

 

Агентликнинг марказий аппарати тузилмаси Халқ таълими вазирлиги ҳудудий органларидаги 57 та ишлаб чиқариш ходимлари штат бирлигини оптималлаштириш ҳисобидан бутланади.

 

Агентликнинг идоравий бўйсунувига қуйидагилар ўтказилади:

 

Президент мактаблари

ижод мактаблари

ихтисослаштирилган мактаблар

ХТВ ҳудудий органлари ҳузуридаги А. Арипов, Х. Олимжон ва Зулфия, М. Юсуф, И. Юсупов, Э. Воҳидов, Муҳаммад РизоЭрниёзбек ўғли Огаҳий, Х. Худойбердиева ва А. Қодирий номидаги ижод мактаблари, ОЎМТВ ҳузуридаги  Исхоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда – ижод мактаблари)

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга тааллуқли фанларни чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги М. Улуғбек номидаги мактаб, Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар мактаби (кейинги ўринларда – ихтисослаштирилган мактаблар)

 

Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • давлат таълим стандартларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган мактаблар фаолиятини ягона шаклда мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарлик;
  • ўқув-тарбия жараёнига илғор таълим шакллари, педагогик технологиялар ва ахборот янгиликларини жорий этиш;
  • ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат, бағрикенглик туйғуларини, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурматни шакллантириш, маънавий-ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиш даражасини ошириш;
  • халқаро ташкилотлар ва экспертларни жалб этган ҳолда педагогик кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
  • мактабларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва уйғунлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • мазкур муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг бино ва иншоотларидан фойдаланиш бўйича ишларни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш.

 

Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошидаги «O‘qituvchi» илмий-услубий нашриёт маркази Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва нашр этиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштиради.

 

Агентлик ишининг самарадорлик кўрсаткичларига, хусусан, қуйидагилар киради:

  • ўқувчиларнинг давлат ва чет тилларини мукаммал билиши;
  • малакали ва тажрибали, чуқур билимларга эга замонавий педагогик технологиялари ва ўқитишнинг инновацион усулларини биладиган педагогларни жалб этиш;
  • битирувчиларнинг олий ўқув юртларида таълим олишни давом эттиришлари учун керакли шароитларни яратиш;
  • Президент мактаблари битирувчиларининг камида 20%и халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингида олий таълим муассасалари орасида дастлабки 1 000 поғонани эгаллаган етакчи хорижий олий ўқув юртларига ўқишга кириши;
  • битирувчиларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, республика аҳамиятига эга бошқа ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, йирик компаниялар ва бирлашмаларга ишга жойлашишда кўмаклашиш;
  • ўқитишнинг инновацион шакл ва усулларини жорий этган ҳолда талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар сонини кўпайтириш;
  • хорижий таълим ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш.

 

Агентлик ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Шакллантириш манбалари

Молиялаштириш йўналишлари

  • жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва  техник кўмак кўрсатиш маблағлари;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.
  • мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, ўқув устахоналари ва лабораториялари, спорт заллари, майдончалар ва бошқа инфратузилма объектларини ташкил этиш;
  • мактабларни янги ўқув-лаборатория, илмий, ишлаб чиқариш ва спорт жиҳозлари, мусиқа асбоблари, компьютер техникаси, мебель ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
  • замонавий АКТларни ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш;
  • ўқув-услубий раҳбарликни таъминлаш, таълим жараёни юритиш бўйича хорижий ташкилотлар хизматига ҳақ тўлаш;
  • юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий экспертларни ва чет элда истиқомат қиладиган ватандошларимизни жалб этиш;
  • Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа чора-тадбирлар.

 

2020/2021 ўқув йилидан:

  • ижод мактабларида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 кишини ташкил этади, 7-синфларга қабул қилиш эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида амалга оширилади;
  • Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари мунтазам равишда ижод мактабларида ўқувчиларнинг ижодий истеъдодини ривожлантиришга қаратилган машғулотларни олиб боради.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ёзги спорт-соғломлаштириш оромгоҳи, шунингдек Агентлик ва Марказ ходимлари учун дам олиш зонаси қурилиши учун қулай табиий шароитларга эга ер участкаси ажратилади.

Молия вазирлигига қуйидаги вазифалар топширилди:

  • 2019 йилда Агентлик таъминоти учун Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратиш, 2020 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутиш;
  • Агентликка асосланган ҳисоб-китобларга кўра аниқ харажатлардан келиб чиққан ҳолда моддий-техника базасини шакллантириш учун зарур ускуналарни харид қилиш ҳамда АКТларни жорий этиш ва маъмурий биноларни таъмирлашга 2019 йилда 3 млрд сўм, 2020 йилда эса – 7 млрд сўмгача маблағ ажратиш.

Константин Мосин.

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум