Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Прокуратура иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада қонунийликни таъминлайди

01.05.2017

 

Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПФ–5019-сон “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

 

Ҳужжатда «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» тезиси прокуратура органларининг устувор вазифаси бўлиши керак экани таъкидланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қуйидагиларни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиши жоизлиги белгиланган:

  • ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дас- турларини сўзсиз бажаришни, амалга оширилаётган ислоҳотларга тўсиқ бўлувчи омиллар ва тизимли камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш;
  • аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўрнатишни, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ҳал қилишни, аҳолининг ҳуқуқий ма- даниятини оширишни, жамиятда қонун бузилишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
  • профилактика тадбирларининг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги тадбирларнинг таъсирчанлигини, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш;
  • кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни, янги иш ўринлари яратиш дастурларини амалга оширишни, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида тўлаш;
  • малакали тиббий ёрдам кўрсатишни, аҳолига арзон дори воситалари етказишни, таълим жараёнининг сифати ва таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;
  • фуқароларга арзон уй-жой ажратишни, уй-жой сотиб олиш учун, биринчи навбатда, ёш оилалар, етим болаларга кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратишни, сифатли коммунал хизмат кўрсатиш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;
  • табиий ресурслар, ер майдонларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш.

 

Бош прокуратура тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:

  • Ижтимоий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси (Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси негизида);
  • Иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси (Давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси негизида).

 

Бундан ташқари, янги лавозим — қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди.

 

Содир бўлган ўзгаришлар муносабати билан Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, шунингдек Ҳарбий прокуратура ва унинг аппаратининг янгиланган ташкилий-штат тузилмалари тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48