Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Прокуратурага IT-мутахассислар керак

27.09.2016

23.09.2016 йилдаги ЎРҚ–411-сон Қонуни билан "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиришлар киритилди.

 

Прокурорларнинг ваколатларига тузатишлар киритилди. Хусусан, улар суддан уй қамоғи кўринишидаги эҳтиёт чорасини қўллашни ёки бу чоранинг муддатини узайтиришни сўрашга ҳақлидир (муқаддам фақат Жиноий-процессуал Кодексда акс этган эди).

 

Бундан ташқари, энди айрим ҳолатларда ахборот-технологиялари соҳасида олий маълумоти бўлган мутахассислар прокуратура органларига ишга олиниши мумкин.

 

Прокуратура органлари ходимларининг ойлик маоши эгаллаб турган вазифасига кўра белгиланган маошдан ташқари, синфланишга кўра мартабаси (ҳарбий унвон), хизмат қилинган йиллар ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа тўловлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист