«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (20.05.2020 йилдаги ЎРҚ-619-сон Қонунга қаранг).
Имтиёзлар. Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни кўзлаб қилинган даъволар ва бериладиган аризалар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва уларнинг ҳудудий органлари судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилди.
«Прописка». Ўзбекистон ҳудудларида доимий яшаш жойларида рўйхатга олинган шахслар учун қуйидаги ҳолатларда давлат божининг оширилган ставкалари бекор қилинди:
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда (шартнома суммасининг 5%и, бироқ 10 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда);
- ушбу кўчмас мулк 3 йил мобайнида бошқа шахсларга сотилганда (400 БҲМ).
Бундан буён иккала ҳолатда ҳам ставка умумий асосларда, уй-жой квадрат майдонига қараб ҳисобланади: 100 м2 гача – 1 БҲМ, 100 м2 дан 200 м2 гача – 2 БҲМ, 200 м2 ва ундан ортиқ бўлганда – 3 БҲМ.
Нотариат. Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаганлик учун давлат божи 1 БҲМ миқдорида белгиланган. Хусусий амалиёт билан шуғулланишни истагини билдирган давлат нотариал идораларининг нотариуслари томонидан давлат божи тўланмайди.
Шунингдек нотариал идораларда мавжуд бўлган нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридан кўчирмаларни берганлик учун давлат божи БҲМнинг 5%и миқдорида белгиланган.
Янги қоида киритилди – қуйидаги ҳолатларда давлат божи битта нотариал ҳаракатга нисбатан ундирилади:
- икки ёки ундан ортиқ шахс номидан ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахс номига берилган битта ишончномани тасдиқлашда;
- икки ёки ундан ортиқ шахснинг битта аризадаги (мажбуриятдаги) имзоларини шаҳодатлашда.
Бизнесни рўйхатдан ўтказиш. Тадбиркорлик субъектларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказганлик учун (шахсан ўзи келганда 50%), шунингдек уларни қайта рўйхатдан ўтказилганлик учун (шахсан ўзи келганда ставкаларнинг 50%и, электрон шаклда – 25%и) пасайтирилган ставкалар бекор қилинди.
Бунда ҳар қандай давлат хизматини (шу жумладан лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматларни) ЯИДХП орқали мустақил равишда олишда умумбелгиланган ставкалар ва 10 фоизлик чегирма сақлаб қолинди.
Бизнесни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ставкалари қуйидагича белгиланди:
Тадбиркорлик субъекти |
Давлат хизматини олиш (давлат рўйхатидан ўтказиш / қайта рўйхатдан ўтказиш) тартиби |
|
Шахсан келган ҳолда |
ЯИДХП орқали |
|
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар |
10 БҲМ (2 230 000 сўм) |
10 БҲМнинг 90%и (2 007 000 сўм) |
суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Президент ва Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари
|
4 БҲМ (892 000 сўм) |
4 БҲМнинг 90%и (802 800 сўм)
|
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда юридик шахслар бирлашмалари |
1 БҲМ (223 000 сўм) |
БҲМнинг 90%и (200 700 сўм) |
Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 21.05.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.