Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Қамоқхоналарда товар харид қилиш учун инфокиосклар ўрнатилади

02.07.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларининг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 358-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларининг мулки, бино ва иншоотларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ижара шартномасини тузиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун онлайн-аукцион “E-auksion” платформаси орқали амалга оширилади. Ижара шартномаси “online-ijara.uz” тизимида рўйхатга олинади.

 

Шунингдек, Жазони ижро этиш муассасаларига Face-ID идентификация тизими мавжуд бўлган инфокиоскларни ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

Жазони ижро этиш департаменти томонидан маҳкумларнинг эхтиёжидан келиб чиқиб, жазони ижро этиш муассасаларига ўрнатиладиган инфокиосклар сони ва техник талаблари белгиланади.

 

Департамент инфокиоскларни ўрнатиш бўйича танлов комиссияси шакллантирилади ва ушбу комиссия маҳкумлар ва уларнинг қариндошлари томонидан буюмларни электрон дўконлар орқали сотиб олиш имкониятини яратиш учун инфокиоскларни ўрнатиш истагини билдирган инвесторларни аниқлаш учун даврий нашрларда ва ИИВнинг расмий веб-сайтида танлов эълон қилади.

 

Танлов ғолибини аниқлашнинг мезонлари:

  • талабгорнинг танловга қадар электрон савдо соҳасида бир йилдан кам бўлмаган тажрибага эга эканлиги;
  • талабгорнинг Face-ID идентификация тизими мавжуд бўлган инфокиосклар орқали савдо қилиш имконини берувчи дастурга эга эканлиги;
  • талабгорнинг барча жазони ижро этиш муассасаларига инфокиоскларни ўрнатиш учун киритадиган инвестиция (пул) маблағларига эга эканлиги;
  • фаолиятни амалга ошириш учун тегишли рухсатномага эга эканлиги;
  • молиявий ахволининг барқарорлиги, солиқ ва йиғимлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
  • инфокиосклар орқали товар ва маҳсулотларни етказиб бериш учун етарли моддий-техник ҳамда логистика базасига эга эканлиги.

 

Ғолиб бўлган инвестор билан 6 ойдан 3 йилгача муддатга шартнома тузилади

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев