Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Қандай хизматлари учун ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади

07.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги 831-сон қарори билан Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига (30.09.2019 йилдаги 823-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ умумтаълим муассасаларидаги фаолияти давомида халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган педагог ходимларга базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100% бўлган устама ҳақ тўланади. Бунда ҳар ойлик устама белгиланган педагог ходимлар сони умумтаълим муассасасида фаолият кўрсатаётган жами педагог ходимлар умумий сонининг 50%идан ошиб кетмаслиги назорат қилинади.

 

100%лик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида ўтказиладиган синовлар натижаларига кўра аниқланади.

 

Бунда назорат материаллари Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.

 

Ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш фаоллиги учун умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарларига базавий тариф ставкаларига 10% ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.

 

Бундан ташқари, халқаро олимпиадаларда иштирок этиш учун ўқувчиларни тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига ғолиб бўлган ўқувчиларга берилган медалларга (олтин, кумуш ва бронза) қараб тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150%лик устама ҳақ тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50