Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Қандай муассасалар қуролга эгалик қилиш рухсатномаси учун тиббий хулоса беради

14.11.2023

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3474, 09.11.2023 й.) билан Давлат соғлиқни сақлаш органларининг қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар  мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтказишни амалга оширишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати, тиббий текширувни ўтказганлик учун тарифнинг миқдори ва тиббий текширув натижаларига доир хулосанинг шакли тасдиқланди.


«Қурол тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари ва махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг ходимлари ички ишлар органларининг йўлланмалари бўйича қуйидаги тартибда давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаларида қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувлардан ўтиши керак.

 

Тиббий текширув касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида пулли асосда ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.