Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Қандай пойабзал хавфсиз деб тан олинади?

10.01.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2017 йилдаги 5-сон Қарори билан Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди (кейинги ўринларда – Регламент). Регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтганидан кейин амалга киритилади.

Регламент амалга киритилиши билан чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлигига талабларни белгилаб берувчи техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар регламентга зид бўлмаган қисмида у билан мувофиқлаштирилгунга қадар қўлланади.

 

Бунда ҳужжат кучга киргунга қадар маҳсулотлар учун берилган санитария-эпидемиологик хулосалар (гигиеник сертификатлар) ва мувофиқлик сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугагунча ҳақиқий ҳисобланади.

 

Регламентга кўра пойабзалнинг хавфсизлиги қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:

  • механик хавфсизлик – тагчарм, пошна ҳамда пойабзалнинг таг қисми деталлари, пошнанинг кўп марта букишга чидамлилиги, пошнанинг зарбга чидамлилиги ва эгилувчанлигини текшириш йўли билан аниқланади.
  • биологик  хавфсизлик – сув ўтказмаслик кўрсаткичи билан тавсифланади.
  • материалларнинг кимёвий хавфсизлиги – пойабзал материалларидан зарарли моддаларнинг кўчишини назорат қилиш йўли билан аниқланади.

 

Чарм атторлик маҳсулотларининг хавфсизлиги ҳам юқоридаги кўрсаткичлар билан аниқланади. Болалар ва ўсмирлар учун чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар алоҳида айтиб ўтилган.

 

Ҳужжат чарм-пойабзал маҳсулотларининг ўрами ва маркировкаси қандай бўлиши кераклигини белгилайди, шунингдек, уни идентификациялаш, намуналарини танлаш ва синаш тартибини ҳам тартибга солади.

 

Регламентга амал қилиш устидан давлат назоратини Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 


Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48