Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2016 йилдаги 239-сон қарори билан Божхона брокери сифатидаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қандай қилиб божхона брокери бўлиш мумкин
Қандай қилиб божхона брокери бўлиш мумкин
10.08.2016
Низомга мувофиқ божхона брокери - божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни декларантнинг ёки ваколатли шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан шартнома асосида амалга оширадиган, тегишли рухсатнома олган Ўзбекистон Республикаси юридик шахсидир.
Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома олиш учун штатида божхона расмийлаштируви бўйича тегишли малака аттестатига эга бўлган камида икки нафар мутахассисга эга бўлиш ва божхона тўловлари тўланишини таъминлаш керак.
Рухсатнома олиш учун ариза берувчи Давлат божхона қўмитасига тегишли ариза билан мурожаат қилади ва аризага божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бу ариза берувчининг танловига кўра қуйида санаб ўтилган ҳужжатлардан исталгани бўлиши мумкин:
- пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
- гаров шартномасининг асл нусхаси ёки нотариал тасдиқланган кўчирма нусхаси;
- тақдим этилган банк кафолатининг асл нусхаси;
- суғурта шартномасининг кўчирма нусхаси ёки суғурта полисининг асл нусхаси;
- ёзма шаклда расмийлаштирилган тўловчи мажбуриятларининг асл нусхаси.
Эслатиб ўтамиз: Божхона брокери учун назорат қилиниши божхона органларига юклатилган фаолиятни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ЭКИҲнинг 1 000 бараваридан кам бўлмаслиги лозим (Божхона кодексининг 338-моддаси).
Ҳужжатлар ариза берувчи учун исталган қулай шаклда тақдим этилиши мумкин: шахсан олиб бориш, почта жўнатмаси билан ёки Интернет орқали. Барча ҳолларда тақдим этилган ҳужжатлар ДБҚ томонидан акси исботланмагунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.
Олинган рухсатнома бошқа шахсга берилмайди. Рухсатнома олган юридик шахс қайта ташкил этилганда, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, божхона брокери ёки ҳуқуқий вориси қайта рўйхатга олинган кундан кейин 7 иш куни мобайнида ДБҚга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, рухсатномани қайта расмийлаштириш ҳақида ариза тақдим этиши керак.
Ариза кўриб чиқилганлиги (шу жумладан қайта расмийлаштирганлиги), рухсатнома ва унинг дубликати (йўқотилган тақдирда) берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 1.08.2016 йилдаги 30-сонида расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач – 2016 йил 1 ноябрдан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»