Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Қандай товарлар божхона экспертизасидан ўтказилади

23.05.2016

Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 17 майда 2787-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди.

 

Рўйхат ТИФ ТН кодларини кўрсатган ҳолда 51 номдаги товарларни ўз ичига олади.

 

Белгиланишича, Ўзбекистон Республикасида аккредитацияланган идораларнинг товарни ТИФ ТН коди бўйича классификациялаш учун зарур кўрсаткичлар юзасидан лаборатория синов баённомаси мавжуд бўлганда божхона экспертизасидан ўтказилиши мажбурий эмас. 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 23 майдаги 20-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.