Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак Меҳмонхона хизматлари реализациясини ҳисобга олиш тартиби

Қарздорларнинг хатланган мол-мулки қандай сотилади

25.06.2018

Рус тилида ўқиш

Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотишнинг янги тартиби тасдиқланди (19.06.2018 йилда 3024-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Жорий этилаётган асосий ўзгартиришлар ва илгари амал қилган ҳужжатдан фарқли жиҳатлари тўғрисида шарҳимизда сўз юритамиз.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 


Сўзимиз аввалида мазкур ҳужжат ижро ҳужжатлари асосида хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ёхуд бошқа усулда сотиладиган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилмаслигини қайд этиб ўтмоқчимиз.  


Хатланган мол-мулк савдо ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш йўли билан уларга сотиш учун топширилади. Танловни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (бундан кейин – Бюро) ҳудудий бошқармалари ўтказадилар, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш департаменти тугатилганлиги муносабати билан ушбу вазифа уларнинг зиммасига юклатилди.  


Тегишинча, энди Бюронинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва танлов ўтказилаётган ҳудудда фаолият кўрсатаётган Бюронинг тегишли туман (шаҳар) бўлими бошлиғи танлов комиссияси аъзоларидан бири ҳисобланади.


Умуман олганда танлов ўтказиш таомили ўзгармади. Эътиборга молик асосий жиҳатларга қисқача тўхталиб ўтамиз.


Биринчидан, ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари орқали сотиладиган мол-мулклар турларининг рўйхати тўлдирилди. Энди улар сирасига ёқилғи-мойлаш материаллари, нефть ва газ маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва пестицидлар ҳам киради.


Иккинчидан, фойдаланиб бўлмайдиган қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар, шунингдек металл парчалари ва ушбу металларнинг чиқиндилари тўлов эвазига уларни йиғиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларга тўлов эвазига берилади. Фойдаланилиши ёки сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар, шунингдек макулатура ва иккиламчи хом ашёнинг бошқа турлари йиғиш ва қайта ишлаш ташкилотларига худди шундай тарзда сотилади.  


Учинчидан, танловда қатнашиш учун талабгорларда назорат-касса аппарати мавжуд бўлиши ҳақидаги шарт бекор қилинди. Бунда қуйидаги мезонлар мажбурийлигича қолди: ташкилот давлат рўйхатидан ўтган ва турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлиши. 


Тўртинчидан, савдо ташкилотлари танловда иштирок этиш учун тақдим этадиган ҳужжатлар рўйхатига ўзгартириш киритилди.


Қуйидагилар бекор қилинди:

  • юридик шахснинг олдинги ҳисобот йили учун тегишли давлат идораларига берилган бухгалтерлик баланси (1 ва 2-шакллар) нусхаси;
  • назорат-касса машинасининг мавжудлиги тўғрисида солиқ органларининг маълумотномаси;
  • савдо ташкилоти ходимлари ва уларнинг иш тажрибаси тўғрисида маълумот.

 

Шу билан бирга энди талабгорлар мол-мулкларни реализация қилиш ҳисобини юритишга мўлжалланган махсус дастурий таъминотни ишлатиш мажбуриятини тақдим этишлари керак.  


Бешинчидан, энди иштирокчилардан ҳужжатлар қабул қилиш танлов бошланишидан 5 кун олдин эмас, балки 10 кун олдин тўхтатилади. Эслатиб ўтамиз, танлов бошланишидан камида 30 кун олдин ОАВда, шу жумладан интернет орқали уни ўтказиш тўғрисида эълон берилади.  


Олтинчидан, талабгорларни баҳолаш мезонлари рўйхатидан ходимларининг малакаси ва иш тажрибаси чиқариб ташланди.

Еттинчидан, энди мол-мулкни топширган Бюронинг ҳудудий бўлинмаси ва савдо ташкилоти мол-мулкнинг тақдири ва сотувдан тушган пул маблағлари тўғрисида ҳар ойда маълумот алмашиб туриши керак. Бундан ташқари, ҳар чорак якуни бўйича сотилмасдан балансда қолган мол-мулклар саноқдан ўтказилиб, белгиланган шаклга мувофиқ таққослаш далолатномалари тузилади.

 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум