Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2021 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 661-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Президентнинг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган. У қуйидаги давлат хизматларини кўрсатишда тўлов миқдорларининг камайтирилишини назарда тутади:
№ |
Давлат хизмати номи |
Йиғим миқдори (янги таҳрирда) |
Йиғим миқдори (амалдаги таҳрирда) |
НҲҲ номи |
1 |
Уй-жойга мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери дубликатини бериш |
БҲМнинг 10%и |
1 БҲМ |
Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидалари (1.03.1993 йилдаги 114-сон ВМҚ билан тасдиқланган) |
2 |
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия дубликатларини бериш |
БҲМнинг 10%и |
2,5 БҲМ |
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом (16.07.2003 йилдаги 315-сон ВМҚ билан тасдиқланган) |
3 |
Чет тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификати дубликатини бериш |
БҲМнинг 10%и |
0,5 БҲМ |
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом (31.12.2013 йилдаги 352-сон ВМҚ билан тасдиқланган) |
4 |
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия дубликатини бериш ва қайта расмийлаштириш |
Дубликат учун- БҲМнинг 10%и; қайта расмийлаштириш учун – БҲМнинг 25%и |
0,25 БҲМ |
Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом (9.03.2009 йилдаги 60-сон ВМҚ билан тасдиқланган) |
5 |
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификатини қайта расмийлаштириш, дубликатини бериш учун |
10% БРВ |
0,5 БҲМ |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисида низом (15.09.2014 йилдаги 263-сон ВМҚ билан тасдиқланган) |
Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.12.2021 йилдан кучга киради.
Наргиза Воҳидова.