Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Қайси ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилади

13.02.2025

Рус тилида ўқиш

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг «Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди (10.02.2025 й. АВ рўйхат рақами 3606).

 

Ҳужжат билан Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланмоқда. У қуйидаги тоифаларга туркумланган 289 та банддан иборат:

  • геометрик катталиклар ўлчаш воситалари;
  • текисликдан оғиш интерференсион ўлчаш воситалари;
  • механик катталикларни ўлчаш воситалари;
  • модда оқими, сарфи, сатҳи, ҳажми параметрларини ўлчаш воситалари;
  • босим ўлчаш, вакуумли ўлчаш воситалари;
  • моддаларнинг физик-кимёвий таркиби ва хоссаларини ўлчаш воситалари;
  • иссиқлик физик ва ҳарорат ўлчов воситалари;
  • вақт ва частота ўлчаш воситалари;
  • электр ва магнит катталикларини ўлчаш воситалари;
  • ўзгармас ва ўзгарувчан токлар электр энергиясини ўлчаш воситалари;
  • радиотехник ва радиоэлектрон ўлчаш воситалари;
  • виброакустик ўлчаш воситалари;
  • оптик ва оптика-физикавий ўлчаш воситалари;
  • ядровий константаларнинг ионловчи нурланиш тавсифларини ўлчаш воситалари;
  • ўлчаш тизимларининг элементлари. 

 

Масалан, жисмоний шахсларнинг табиий газ, совуқ ва иссиқ сув, шунингдек электр энергияси ҳисоблагичларини қиёслаш даврийлиги 96 ойни ташкил этади (юридик шахслар учун - 48 ой).

 

Тўлиқ Рўйхат билан шу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев