Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қайта тикланувчи энергия манбаидан ҳосил бўлган ортиқча электр энергияси қандай сотилади

19.06.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2023 йилдаги “Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги 247-сон қарори имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, истеъмолчилар қуввати 20 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатилганлиги ҳақида онлайн платформа орқали “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖни хабардор қиладилар.

 

Маълумот учун: Қуёшли хонадон” дастури  доирасида:

  • жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилади;
  • субсидия тўловлари жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмайди; 
  • субсидия солиқ органлари томонидан ҳар ойда “Soliq” мобил иловаси орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

      

Ҳужжат билан Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартибини белгилаш тўғрисидаги Низом тасдиқланмоқда, у қуввати 1 МВтгача бўлган электр энергиясини сотиш тартибини белгилайди.

 

Ортиқча электр энергиясини сотиш учун ишлаб чиқарувчи харидорга (электр тармоқлари корхонаси ёки бошқа юридик ва жисмоний шахслар) қуйидагиларни илова қилган ҳолда таклиф юборади:

  • қайта тикланувчи электр энергия манбалари қурилмасининг техник тавсифи;
  • қайта тикланувчи электр энергия манбалари қурилмасини электр тармоқларига улаш схемасининг нусхаси;
  • ойлар кесимида бир йил давомида электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг прогноз йиллик ҳажмлари; 
  • электр энергияси олди-сотди шартномаси.

 

Электр энергиясини сотувчиси ва харидори АСКУЭ тизимига мос бўлган ҳисоблагич ўрнатиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум