Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Қайта тикланувчи энергия манбалари ИТИ ташкил этилди

14.04.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 9.04.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5063-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилади:

  • Фанлар академиясининг «Халқаро қуёш институти» МЧЖ негизида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда – Институт);
  • Институт тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот марказини ҳамда Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси. 

 

Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс эканлиги, ўз мустақил балансига, шахсий ғазна ва банк ҳисобварақларига эга бўлиши белгиланган ҳамда «Халқаро қуёш институти» МЧЖнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Институт ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

 

Институт тугатилаётган «Халқаро қуёш энергияси институти» МЧЖга тегишли Тошкент ш., Чингиз Айтматов кўчаси, 2Б-уй, 2-корпус манзилидаги мавжуд ҳамда янгидан қуриладиган бино ва иншоотларда жойлаштирилади.

 

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва водород энергетикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантириш, ушбу соҳаларда фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказиш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
  • қайта тикланувчи энергия манбалари ва водороддан олинган энергияни электр ҳамда иссиқлик энергиясига айлантириш ҳисобига улардан иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ва тармоқларида самарали фойдаланиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш;
  • қайта тикланувчи энергия ва водороддан ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва (ёки) уларни халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар талабларига мослаштириш;
  • илғор давлатларнинг мазкур соҳалардаги илмий муассасалари, марказлари ҳамда экспертлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар иштирокида тадқиқотларни ташкил қилиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларда иштирок этиш ва бошқалар.

 

Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
  • Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган маблағлар;
  • Энергетика вазирлигининг бюджетдан ташқари Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
  • Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари;
  • республика ва халқаро молия ташкилотларининг техник кўмаклари ва грантлари;
  • Институт томонидан шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Институтнинг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган олиб кирилаётган ускуналар, технологик қурилмалар ва жиҳозлар, моддий-техника воситалари, дастурий таъминот ва хизматлар божхона божларидан озод қилинади.

 

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб қуйидагилар тасдиқланди:

  • Қайта тикланувчи ва водород энернетикасини ривожлантириш бўйича идоралараро комиссия таркиби;
  • Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси». 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50