Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ёмбиларни қандай сотиб олиш ва сотиш мумкин

01.07.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 412-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида қимматли металлардан ўлчовли ёмбилар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда қимматли металлар бозори фаолиятини регламентга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3778-сон қарорини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.

 

Низом Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан тайёрланган, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган ўлчовли ёмбиларни  МБнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банклари орқали (кейинги ўринларда - шохобча) сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартибини белгилайди.

 

Ёмбилар нархлари халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктураси,  сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси, шунингдек Марказий банкнинг маржа ва чегирмасидан келиб чиққан ҳолда ҳар куни Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланади. Бунда МБ фойда олиш мақсадини кўзламайди.

 

Жисмоний ёки юридик шахслар ёмбини сотиб олиш учун шохобчага мурожаат қилади ва нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан тўловни амалга оширади. Шу куннинг ўзида сертификат билан қадоқланган ҳолдаги ёмби харидорга топширилади. Ҳар бир ёмби сертификати идентификация серия рақамига эга бўлади ва ушбу рақам ёмбининг юза қисмида кўрсатилади.

 

Қадоғи бузилмаган ва сертификатга эга ёмбини қайтариб сотиш учун ёмби эгаси шохобчага мурожаат қилади. Шу куннинг ўзида банк қайтариб сотиб олинган ёмби бўйича унинг эгаси билан ҳисоб-китобни амалга оширади.

 

Қадоғи бузилган ёки қадоқсиз ёмбилар алмаштирилиши мумкин. 20 иш куни мобайнида топширилган ёмби Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида техник экспертизадан ўтказилади, шундан кейин ёмби эгасига берилади.

 

Экспертиза натижасида қалбакилаштириш аломатлари аниқланган ҳолларда, ёмбилар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади. Ушбу ёмбилар эгаларига қайтариб берилмайди ва қайтариб сотиб олинмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум