Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия ҳисоби ўзгарди

11.08.2015

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 1885-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.

 

Белгиланишича, қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин тегишли бухгалтерия ўтказмалари қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг эмитент банкка берилган нусхасига асосан (илгари – чиқарилган акциялар Марказий депозитарийда ҳисобга олингандан сўнг депозитарийнинг ҳисоботига асосан) амалга оширилади.

 

Қолаверса тўлов тўлиқ олингандан сўнг битим амалга оширилганда, шунингдек акциялар учун обуна бўйича депозитлар бўйича акциялар сотилганда тегишли бухгалтерия ўтказмалари акциялар бўйича эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини тасдиқловчи депо ҳисобварағидан олинган кўчирмага асосан (илгари – акциялар бўйича эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини тасдиқловчи депозитарийнинг ҳисоботига асосан) амалга оширилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 10 августдаги 31-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48