Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида битимлар қандай амалга оширилади

16.01.2025

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи (27.12.2024 й. АВ рўйхат рақами 3596-сон) билан Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида акциялар, корпоратив, инфратузилмавий облигациялар ва ҳосилавий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиш тартибини белгилайди.

 

Биржадан ташқари савдо тизими (БТСТ) – қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан ташкил этиладиган, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш буюртмаларини йиғиш ҳамда бажарилишини таъминлайдиган биржадан ташқари электрон савдо тизими.

 

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш электрон шаклда амалга оширилади.

 

Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз мижозларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  • юридик ва жисмоний шахслардан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш;
  • қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш;
  • қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказишни расмийлаштириш;
  • қимматли қоғозлар билан битимларни рўйхатдан ўтказиш;
  • БТСТда муомалада бўлган қимматли қоғозлар котировкаси ҳақида маълумот бериш;
  • қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш ва ҳисобга олиш (клиринг).

 

Ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:

  • мижозларни БТСТда рўйхатдан ўтказиш, мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати фаолияти, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш тартиблари;
  • биржадан ташқари савдо ташкилотчиси ва мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • биржадан ташқари трейдерларнинг жавобгарлиги ва ҳисоботи.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова