Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун мукофотлар таъсис этилди

29.06.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 26.06.2018 йилдаги «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонларини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3803-сон қарори билан низомлар, шунингдек нишонларнинг тавсифлари ва уларнинг гувоҳномалари тасдиқланди.

 

Белгиланишича,  кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади. Ҳар бир нишон битта шахсга фақат бир марта берилади.


Кўкрак нишонининг номи

 «Илғор фермер»

 «Меҳнаткаш деҳқон»

«Намунали томорқачи»

Мукофотлар бериладиган шахслар

 

  • мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, унинг иқтисодий қудратини ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, халқимизнинг ризқ-рўзи ва фаровонлигини, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган;
  • қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, узу мчилик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик ва бошқа йўналишларида самарали фаолият кўрсатаётган;
  • соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этган;
  • замонавий технологиялардан унумли фойдаланаётган ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришаётган, уларни қайта ишлаш, сақлаш, тайёрлаш ва экспорт қилиш ишларида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, кўптармоқли фаолиятни йўлга қўйган;
  • моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали ва илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари тақдирланадилар.
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришаётган;
  • зарур агротехник тадбирларга риоя этган ҳолда ажратилган ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиб;
  • аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш;
  • уларни белгиланган сифат стандартлари талаблари асосида сақлаш ва экспорт қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган;
  • илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни пухта ўзлаштириб, замонавий инновацион технологияларни амалиётга жорий этаётган;
  • экин майдонлари унумдорлигини ошириш борасида салмоқли ишларни амалга ошираётган деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, аъзолари, миришкор деҳқонлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари тақдирланадилар.

 

  • шахсий томорқа ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиб;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришаётган;
  • соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этган ҳолда экологик ва органик тоза, арзон ва сифатли маҳсулотларни етиштириш ва ички бозорни улар билан барқарор таъминлаш;
  • янги серҳосил навларни кўпайтириш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган;
  • деҳқончилик маданияти ва сир-асрорларини пухта эгаллаган;
  • жамоат ишларидаги фаоллиги билан аҳоли ўртасида алоҳида ҳурматга сазовор бўлган илғор томорқа ер эгалари тақдирланадилар

 

Бир йула тўланадиган пул мукофоти

2 ЭКИҲ

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.06.2018 йилда кучга кирди.

                                                                                                                                

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум