Вазирлар Маҳкамасининг 1.07.2016 йилдаги 225-сон қарори билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (29.06.2000 йилдаги 245-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун валютадаги тушумни мажбурий сотиш ҳажми ўзгартирилди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун валютадаги тушумни мажбурий сотиш ҳажми ўзгартирилди
19.07.2016
Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан экспорт қилишдан тушган хорижий валютани сотиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатига (Тартибга 1-илова) тузатиш киритилди.
Энди қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 50%и (илгари – 25%и), ёввойи ўсимликларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25%и мажбурий сотилади.
Таъкидлаш жоизки, қовурилмаган ёки бошқача усулда тайёрланмаган, пўчоғи тозаланган ва тозаланмаган, янчилган ёки янчилмаган ерёнғоқ (ТИФ ТН коди - 1202) бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сирасига киритилди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.