Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Қишлоқ хўжалиги техникаси бир чорак мобайнида лизингга етказиб берилади

12.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2017 йилдаги 454-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Хусусан, лизинг олувчиларга1 қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб бериш муддати айтиб ўтилди – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан техника олингандан ва “Ўзагролизинг” АЖ томонидан унинг қийматининг 70%и миқдорида бўнак тўлови олингандан кейин 3 ой мобайнида.

 

Бунда лизинг олувчилар қишлоқ хўжалиги техникасининг камида 20%и миқдорида олдиндан тўловни амалга оширишлари шарт. Яна 50%и Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси томонидан молиялаштирилади. 

 

Бундан ташқари лизинг муддатига тузатиш киритилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Лизинг олувчи тоифаси

 

Лизинг муддати

Фермер хўжаликлари

10 йил

 

2017-2018  йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари

12 йилгача

2017-2018  йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари вилоят «Агросервис МТП» МЧЖ.

10 йилгача

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари

10 йилгача

Қолганлари

7 йил

 

Шартнома кампанияси (ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг дистрибьютерлари билан олди-сотди шартномалари тузиш) Ўзагролизинг томонидан 1 декабргача (илгари 1 октябргача) ўтказилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг  2.11.2000 йилдаги 424-сон “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига тегишли тузатишлар киритилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 



1Фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг  қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖлари 

 

Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48