Президентнинг 8.05.2018 йилдаги ПҚ–3702, ПҚ–3703, ПҚ–3704-сон қарорлари билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университетига қабул квоталари тасдиқланди, шунингдек Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилди.
«Ирригация»га қабул квоталари
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПҚ–3003-сон қарори билан Тошкент ирригация ва мелиорация институти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига (бундан кейин – Ирригация институти) айлантирилган.
Қуйидаги жадвалда 2018–2019 ўқув йилида Ирригация институти ва унинг филиалига қабул квоталари кўрсатилган.
Олий таълим муассасаси |
Қабул режаси |
Таълим беришга асос |
|
Бакалавриат |
|||
Ирригация институти |
900 |
Грант |
Контракт |
290 |
610 |
||
Бухоро филиали |
270 |
200 |
70 |
Магистратура |
|||
Ирригация институти |
86 |
74 |
12 |
Бухоро филиали |
6 |
6 |
– |
Кейинги ўқув йилидан бошлаб Ирригация институти ва унинг филиалида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси магистратура мутахассисликларига қабул тўлиқ грант асосида амалга оширилади. Ушбу қоида фақат Ўзбекистон фуқароларига нисбатан амал қилади.
«Аграр»га қабул квоталари
Андижон қишлоқ хўжалиги институти негизида Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали ташкил этилмоқда. Ундан ташқари Термиз ва Нукусда ташкил этилган филиаллар ҳам фаолият юритмоқда. Янги ўқув йилида кўрсатилган олий таълим муассасаларига талабалар қабул режаси қуйидаги кўринишга эга:
Олий таълим муассасаси |
Қабул режаси |
Таълим беришга асос |
|
Бакалавриат |
|||
Тошкент аграр университети |
750 |
Грант |
Контракт |
200 |
550 |
||
Андижон филиали |
500 |
145 |
358 |
Нукус филиали |
300 |
74 |
226 |
Термиз филиали |
300 |
70 |
230 |
Магистратура |
|||
Тошкент аграр университети |
87 |
87 |
– |
Андижон филиали |
15 |
15 |
– |
Нукус филиали |
19 |
19 |
– |
Самарқанд ветеринария медицинаси институтига квоталар
Янги институт Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида ташкил этилмоқда. Институтга қабул квоталари жадвалда кўрсатилган.
Қабул режаси |
Таълим беришга асос |
|
Бакалавриат |
||
750 |
Грант |
Контракт |
225 |
525 |
|
50 |
Магистратура |
|
50 |
– |
Эътибор беринг! Ўзбекистон фуқаролари Аграр университет ва унинг филиаллари, шунингдек ветеринария институти магистратурасига фақат грант асосида қабул қилинади.
Бундан ташқари, барча олий таълим муассасалари бўйича кадрлар буюртмачилари рўйхатлари ва уларга тақсимланган талабалар сони кўрсатилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.05.2018 йилдан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатларнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва улар билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ленара Хикматова.