Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг табиий йўқотишлари қандай ҳисобланади

20.09.2016

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2824, 2016 йил 15 сентябрь) билан Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тасдиқланди.

 

Ҳужжатда қуйидаги нормативлар келтирилган:

 

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари, узумни узоқ (20 кундан ортиқ) ва қисқа (20 кунгача) муддат сақлашда табиий йўқотиш нормативлари;

 

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари, узумни махсус (рефрижераторли), юк автомобиллари, енгил автомобиллар ва темир йўл транспортида ташишда табиий йўқотиш нормативлари;

 

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари, узумни сотишда табиий йўқотиш нормативлари.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ 2016 йил 19 сентябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги»
шарҳини
эксперт-юристимиз

Сардор ЖУМАШОВ тайёрлади

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қишлоқ хўжалиги корхоналари харажатларини кредитлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

 

Юридик шахслар томонидан валютани мажбурий сотиш тартибига ўзгартиришлар киритилди