Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Доимий муассаса жисмоний шахсдан техникани ижарага олса Маркировкаланган товарларнинг сотилиши ҳақидаги маълумотлар Asl belgisi тизимида қандай акс эттирилади Солиқ ва божхона имтиёзлари янги қоидалар бўйича тақдим этилади

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг асосий вазифалари аниқлаштирилди

17.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сон қарори билан қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатлари янада ривожлантирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Президентнинг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон Фармонига мувофиқ, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда унинг маблағларини шакллантиришнинг асосий манбаларини аниқлаштириш;
  • Жамғарма томонидан тўланадиган субсидияларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Субсидиялар” портали орқали бериш;
  • Жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлашнинг фоиз ва муддатларини қайта белгилаш;
  • “Агроплатформа” АТ орқали имтиёзли кредитлаш учун ариза беришни соддалаштириш;
  • маҳсулот етказиб бериш бўйича фонд биржаси орқали тузилган фьючерс шартномаларини бекор қилиш ҳамда маҳсулотни қайта савдога чиқариш тартибини амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш.

 

Хусусан, қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон “Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон “Пахта хомашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 16 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-09-19
  • USD:12739.95 (+0.00) сум
  • EUR:14191.03 (+0.00) сум
  • RUB:139.14 (+0.00) сум