Президентнинг 17.04.2018 йилдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.
Ҳужжатда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигига[1] бўлинганлиги қайд этилган ҳамда ушбу идораларнинг асосий вазифалари белгиланган. Ушбу соҳаларни бошқариш тизимида ўзгаришлар давом этмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).
Ташкил этилган органлар |
||
Т/р |
Ташкил этилган орган |
Негизида ўзгаришлар амалга оширилаётган орган(лар) |
1. |
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (1.07.2018 йилдан) |
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги |
Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича марказ |
||
2. |
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази |
Ғўза уруғчилиги республика маркази |
Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика маркази |
||
3. |
Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази |
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази |
4. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш, инновация технологияларини жорий қилиш ва ходимларни рағбатлантириш жамғармаси |
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси |
||
5. |
Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси |
Бунда идора ва муассасаларни ташкил этиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тугатилаётган идоралар ва муассасалар штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилади (қуйидаги жадвалга қаранг).
2018 йил 1 августдан тугатилаётган органлар |
|
Т/р |
Муассаса номи |
1. |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси |
2. |
Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси |
3. |
Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси |
4. |
«Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси |
5. |
«Ўздавуруғназоратмарказ» қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази |
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
[1] Бу бироз илгари Президентнинг 12.02.2018 йилдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5330-сон Фармони асосида амалга оширилган эди.