Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойида неча кун дам оламиз Ташкилотнинг молиявий ҳолатини қандай текшириш мумкин Ходим қачон моддий жавобгар бўлмайди

Қизилмия плантациясини ташкил этдингизми – имтиёзлардан фойдаланинг

02.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2018 йилдаги 63-сон қарори билан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этувчи, шунингдек, қизилмия илдизини қайта ишловчи ва тайёр маҳсулот чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзлар жорий этилди.

 

2024 йил 1 январгача уларга қуйидаги кўринишда имтиёлар тақдим этилади:

 

1 – қуйидаги тўловлардан озод этиш:

  • ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи, шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалардан;
  • ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хориждан келтириладиган технологик ускуналар, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг таркибий ва эҳтиёт қисмлари, хом ашёлар, материаллар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари ҳамда қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатлари учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари).

 

2 –плантациялар ташкил этиш учун зарур кўчатлар (уруғ, қаламчалар)ни тайёрлаш (йиғиш) учун рухсатнома олиш учун тўловларни кечиктириш.

 

Маълумот учун: ўсимлик дунёси объектларини ғамлаш (тўплаш)га рухсатнома бериш учун табиатдан фойдаланувчилар- юридик шахслардан ҳар гал  ЭКИҲнинг 0,1 коэффициенти миқдорида йиғим ундирилади. Бунда плантациялар ташкил этиш мақсадида экиш материаллари (уруғлар, қаламчалар) учун белгиланган тўловларнинг 90%и миқдорида тўлов амалга оширилади (Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низомнинг 10, 40-бандлари).

 

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу ҳужжат билан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси ташкил этилди (бу ерга қаранг). Бироқ, мазкур ушюмага аъзо бўлиш юқорида кўрсатилган имтиёзларни қўллаш учун шарт ҳисобланмайди.

 

Бундан ташқари, банклар қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш бўйича саноат плантацияларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларига МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставкаларда, 4 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар беради.

 

Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида рахман эълон қилинган ва 1.02.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.

 

.

Валюталар курси

2025-03-05
  • USD:12903.33 (+0.00) сум
  • EUR:13562.69 (+0.00) сум
  • RUB:144.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 март№ 09