Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Қоракўл тери ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга – субсидиялар

19.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 16.08.2019 йилдаги ПҚ-4420-сонҚоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

 

2019-2021 йилларда қоракўл зотли қўйлар бош сони, жун ва қоракўл тери ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг прогноз параметрлари тасдиқланди. Қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этувчи, хом ашё етказиб бериш. корхоналари рўйхатлари ва ҳ.к алоҳида келтирилган.

 

Навоий вилоятида қоракўл зотли қўйларнинг сур ранги бўйича, Қашқадарё вилоятида қора ва кўк ранги бўйича юқори элита синфли наслдор қоракўл қўйлар етиштиришга ихтисослаштирилган Илмий-наслчилик тажриба станциялари ташкил этилади. Ушбу станцияларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади.

 

2019-2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва ҳар бир дона қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидиялар ажратилади. Субсидия бериш тартиби 2 ой муддатда тасдиқланади.

 

Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг роли оширилди:

 

биринчидан,  унинг ҳузурида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Унинг вазифалари жумласида - қоракўлчилик соҳасида наслчилик селекция ишларини такомиллаштириш, жаҳон бозори талабларига мос бўлган рақобатбардош қоракўл териси ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлашни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси ҳузуридаги Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси

Шакллантириш манбалари

Ишлатиш йўналишлари

Давлат бюджетидан фоиз тўловларисиз қайтариш шарти билан 7 йил муддатга 2019-2020 йилларда ажратиладиган 50 млрд сўм*

наслчилик-селекция ишларини илмий асосда ташкил этиш ва уни такомиллаштириш

Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига аъзо ташкилотларнинг ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари

қоракўлчилик соҳасида экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари

қоракўлчилик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи корхоналарни ташкил этиш

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар

соҳада ресурс тежамкор ускуналар сотиб олиш ва озуқа цехлари (гранулятор)ни ташкил этиш ҳамда қоракўлчилик субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини сотиб олишни молиялаштириш

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

узоқ чўл ҳудудларида сув чиқариш иншоотларини барпо этиш ҳамда мавжудларини таъмирлаш ва модернизация қилиш

соҳага янги замонавий технологиялар, инновацион ғоялар ва ишланмаларни олиб келиш ҳамда жорий этиш

мутахассисларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши, соҳадаги кадрлар малакасини ошириш, шу жумладан, ёш мутахассисларнинг хорижда ўқиши, стажировка ўташи, хорижий мутахассис ва маслаҳатчиларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш

Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ишчи ходимларни моддий ва ижтимоий рағбатлантириш

Республика “Қоракўлчилик” уюшмасига юклатилган бошқа вазифалар ижросини таъминлаш

*Изоҳ: мазкур маблағнинг 70%ини “Халқ банки” АТБ орқали қоракўлчилик субъектларига 3 йил муддатга йиллик 5 %, шу жумладан, 1,5%и банк маржаси, кредит сифатида ажратилади;

 

иккинчидан, ҳокимликлар фақат уюшманинг розилиги билан наслчилик қоракўлчилик хўжаликларига қарашли яйловларни захирага олади, бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларига ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига беради;

 

учинчидан, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб уюшма қоракўлчилик субъектларига нисбатан қуйидаги қўшимча ваколатларга эга бўлади:

  • қоракўл зотли қўйларнинг бош сони, генофондини сақлаш ва такомиллаштириш, наслчилик-селекция ишлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати юзасидан даврий мониторинг ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
  • қоракўл зотли қўйларнинг генофондини сақлаш, бошқа зотли қўйлар билан чатиштирмаслик ҳамда бириктирилган ер (яйлов) майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тўғрисида зарур тавсиялар бериш.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказига қарашли Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази “Ўзбекчорванасл” агентлиги таркибига ўтказилади. У ўз фаолиятини бевосита Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширади.

 

Қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган ноёб дори воситалари – иммунитетни тикловчи “Тимоптин инъекцияси” ва камқонликда қўлланиладиган “Эритим” препаратларини ишлаб чиқариш 10 бараваргача оширилади. Бу мақсадлар учун  зарур маблағлар ажратилади. Фанлар Академияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган Кардин ва Афлан дори воситаларининг клиник синовларини олиб бориш ва ишлаб чиқаришни ташкиллаштиради. Инновацион ривожланиш вазирлиги ушбу ишланмалар учун грантлар ажратади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум