Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Қорамол боши устидан ветеринария назорати кучайтирилади

29.03.2019

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 28.03.2019 йилдаги ПФ–5696-сон Фармони ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган. Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида шу ҳақда хабар берди.

 

Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди, у мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

 

Қуйидагилар Қўмита таркибига ўтказилди:

  • Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг академик лицейи;
  • Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти;
  • Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти;
  • Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.

 

Қўмита ҳузурида иккита янги ташкилот – Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳамда «Ўзбекчорванасл» агентлиги ташкил этилади.

 

Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, 2020 йил 1 январдан:

  • 100 бошли чорва ва 100 минг парранда бўлган хўжаликларда ветеринария врачи ва зоотехник штати жорий этилади;
  • қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлардаги ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар селекция режасига асосан наслли буқалар уруғи билан сунъий уруғлантирилади;
  • туман ҳокимлари келгуси йилга озуқа экинларини жойлаштириш режасини «Ўзбекчорванасл» агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишади.

 


Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум