Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қорақалпоғистонда ирригацияни ривожлантириш ва ерларнинг мелиорация ҳолатини яхшилаш давом этади

12.12.2020

Рус тилида ўқиш

5 декабрда Президент томонидан «Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатда таъкидланишича, Қорақалпоғистонда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича изчил чоралар кўриб келинмоқда, натижада:

  • кейинги 3 йил ичида 47 минг гектардан ортиқ ерларнинг сув таъминоти яхшиланди;
  • кучли ва ўртача шўрланган майдонлар 11,2 минг гектарга камайди;
  • 140 минг гектардан ортиқ майдоннинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлашга эришилди.

 

Қабул қилинаётган чора-тадбирларга қарамай, 44,9 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти паст даражада, 95,2 минг гектар суғориладиган майдонлар ўртача ва кучли шўрланган, мавжуд сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги эса пастлигича қолмоқда.

 

2021–2023 йилларда минтақада мавжуд муаммоларни сифатли ва тўлиқ ҳал этиш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

а) Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш ишларининг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда – манзилли рўйхат);

б) қуйидагилар бўйича прогноз кўрсаткичлари:

  • маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ирригация тизимларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари;
  • сув истеъмолчилари уюшмалари, кластерлар ҳамда фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан суғориш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари;
  • сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш;
  • сув хўжалиги объектларини бошқариш, сувни ҳисобга олиш ва мониторинг юритишда рақамли технологияларни жорий қилиш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишни рақамли технологиялар ёрдамида «онлайн» режимида назорат қилишни жорий этиш;
  • насос станциялари ва ирригация тизимлари каналларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторга бериш.

 

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ҳокимларига юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича шахсий жавобгарлик юкланди. Ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини илмий-техник жиҳатдан таъминлаш бўйича ишчи гуруҳига (11.08.2020  йилдаги ПҚ-4801-сон қарор билан ташкил этилган) қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • манзилли рўйхатда назарда тутилган лойиҳалар доирасида амалга ошириладиган ишларни илмий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш;
  • ҳар бир лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ресурс тежамкор ва ахборот технологиялари қўлланилиши бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • сув хўжалиги соҳасига илм-фан ютуқларини, сувни тежовчи технологиялар ва илғор тажрибаларни, сув хўжалиги ва сувдан фойдаланиш тизимини бошқаришнинг инновацион усулларини жорий қилиш бўйича илмий ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • илмий-техника ютуқларини чоп этиш ҳамда ОАВ орқали тарғиб қилиш, семинарлар, республика ва халқаро миқёсдаги анжуманлар ташкил қилиш.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум