Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларни махсус жамғарма қўллаб-қувватлайди

21.07.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 13.07.2023 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-228-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилмоқда; Жўқорғи Кенгес Раиси Жамғарма раиси этиб белгиланмоқда.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги шу йил ичида ҳудуднинг 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг (МФЙ) ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтиради (жами 226 млрд сўм);

 

Шунингдек, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ободонлаштириш ишларини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшган ташаббускор фуқаролар, маҳаллалардаги кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш мақсадида Жамғармага жами 228 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.

 

Жамғармадан маблағ ажратиш тартиби қуйидагича белгиланмоқда:

  • лойиҳалар маҳалла раислари томонидан ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда маҳаллада яшовчи аҳолининг ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялари умумлаштирилган ҳолда шакллантирилади;
  • Жамғарманинг Кузатув кенгаши 5 кун ичида лойиҳаларни кўриб чиқиб, Жамғармадан маблағлар ажратиш бўйича қарор қабул қилади;
  • маҳалла раислари томонидан шакллантирилган ва бошқариладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир МФЙ учун алоҳида ҳисобварақлар очилади;
  • лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлари, жумладан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказиш, амалга оширилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш, бажарилган ишларни қабул қилиш МФЙ раислари томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48