Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПФ-5192-сон “Қозоғистон Республикаси Президенти Назарбоев Нурсултон Абишевични «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.
Таъкидланишича, Нурсултон Абишевич Назарбоев қардош ўзбек ва қозоқ халқларининг дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамланишига улкан ҳисса қўшган, ана асосда бугунги кунда ҳам мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли ва самарали алоқалар ривожланиб келмоқда.
Қўшни давлат раҳбари «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари, шунингдек, тинчлик ва тараққиёт йўлидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги буюк хизматлари учун мукофотланди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.